Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

МАҲАЛЛА ИЧКИ КЎЧАЛАРИ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ

Бугун Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари — Азамат Худайбердиев, Алишер Жайнаров ҳамда Олия Бахрамовалар — туман марказидаги “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўлиб, маҳалла ички кўча йўллари ва кўп қаватли уйлар олдидаги болалар ўйингоҳлари ҳолатини ўргандилар.

Ўрганишлар давомида ҳудуддаги мавжуд муаммолар, инфратузилмани яхшилаш ва болалар учун хавфсиз ҳамда қулай шароит яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Slide 1 of 3