Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 мартдаги ПФ–33-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Конимех туманида маҳалла раислари учун ўқув-семинар ташкил этилди.
янв.21
📌Конимех туманида аҳолини коммунал хизматлар билан таъминлаш масалалари депутат назоратида
янв.21
XALQ DEPUTATLARI KONIMEX TUMAN KENGASHINING YIGIRMA UCHINCHI SESSIYASI BO'LIB O'TDI
янв.21
Депутат маданият маркази ва кутубхона фаолияти билан танишди
янв.21
13-Кўкча сайлов округида амалий ўрганиш ишлари олиб борилди
янв.21
Deputat faoliyati
янв.21
Сессияси муҳокамасига соҳага оид долзарб масалаларни киритиш юзасидан фикр алмашилди.
янв.21
Депутат томонидан ҳудудда ўрганиш ишлари олиб борилди
янв.21
Ҳудудларда амалий ўрганиш ишлари давом этмоқда
янв.21
Депутат фаолияти: аҳоли манфаатлари доимий эътиборда
Вилоят Кенгаши депутатлари томонидан вилоят Кенгашининг қарори ижроси юзасидан ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, коррупцияга қарши курашиш ва аҳолини қийнаб келаётган бошқа муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

 Вилоят Кенгаши депутатлари томонидан вилоят Кенгашининг қарори ижроси юзасидан ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, коррупцияга қарши курашиш ва аҳолини қийнаб келаётган бошқа муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.  

Жорий йилнинг 8-9 октабрь кунлари халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Н.Каримова ҳамда вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссия раиси А.Рахмонқулов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан вилоятнинг Жиззах шаҳар, Пахтакор, Дўстлик туманларида ҳудудлардаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, коррупцияга қарши курашиш ва аҳолини қийнаб келаётган бошқа муаммоларни ҳал этиш мақсадида ўрганигш ишлари олиб борилди. 

Ўрганиш ишлари давомида мазкур ҳудулардаги ижтимоий соҳа объектлари, таълим, тиббиёт муассасалари кўздан кечирилиб, мазкур соҳаларда учраётган коррупцион ҳолатларни олдини олиш бўйича қилинаётган ишлар, таълим сифатини яхшилаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.   

Шунингдек, ўрганиш давомида мазкур ҳудудларда дастурлар ижроси юзасидан қилинаётган қурилиш ишлари ҳамда аҳоли қийнаб келаётган бошқа муаммолар ҳар бир маҳаллага кирган ҳолда ўрганиб чиқилди. Ўрганиш сўнгида халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш якунлари юзасидан аниқланган камчиликларни халқ депутатлар вилоят Кенгашининг навбатдаги доимий комиссия йиғилишларида батафсил муҳокама қилиниши белгилаб олинди.   

Slide 1 of 1