Жорий йилнинг 2- сентябрь куни бутун мамлакатимиз бўйлаб "Ватан учун, миллат учун, халқ учун" шиори остида "Биринчи қўнғироқ" тадбирлари тантанали равишда ўтказилди. "Наврўз" МФЙ да жойлашган 7-умумтаьлим мактабида ҳам тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди. Мактабда биринчи марта муҳтарам Президентимизнинг 393-сонли қарори асосида "Жасорат синфи" очилди. 1-синфга 52 нафар ўқувчи қабул қилинди. Синфларда "Келажак соати" дарслари ташкил қилинди. Ушбу тадбирда халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Олия Бахрамова иштирок этди.