Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Аҳоли муаммолари ўрганилди ва тиббий хизматлар сифати таҳлил қилинди
янв.21
XALQ DEPUTATLARI KONIMEX TUMAN KENGASHINING YIGIRMA IKKINCHI SESSIYASI BO'LIB O'TDI
янв.21
Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати депутатлар эътиборида
янв.21
Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши котибиятида котибият фаолиятига оид масалалар муҳокамасига бағишланган ишчи йиғилиш бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Конимех тумани Кенгаши "17-Баймурат" сайлов округидан сайланган депутат М.Жусипов "Баймурат" ОФЙ ҳудудига қарашли Қушқудуқ овулида аҳоли билан очиқ ва самимий мулоқот олиб борди.
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
"Яшил макон" — келажак учун муҳим қадам!
янв.21
Депутат сайлов округида аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказди
янв.21
Депутат ўзи сайланган округда ўрганиш олиб борди
янв.21
"Кўкча" маҳалласида ёшлар масалаларига бағишланган учрашув ташкил этилди
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш – жамоатчилик назоратининг устувор йўналиши

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш – жамоатчилик назоратининг устувор йўналиши

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли маъмурий ислоҳотлар, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” тамойили асосида жамоатчилик назорати институтларини янада ривожлантиришга замин яратди. Бугунги кунда жамоатчилик назорати демократик ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг давлат бошқарувидаги фаол иштирокини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу мақсадда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ўз сайловолди дастуридан келиб чиқиб, 2025 йилга мўлжалланган жамоатчилик назорати тадбирлари режасини қабул қилди. Ушбу режа доирасида мамлакатнинг турли ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини баҳолаш, аҳоли турмуш даражасига таъсир этувчи омилларни ўрганиш ишлари йўлга қўйилган.

Шунга мувофиқ, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш ҳамда соҳага инвестиция жалб этиш масалалари юзасидан ЎзЛиДеП Конимех туман Кенгаши депутатлари ва партия фаоллари томонидан жамоатчилик назорати ўтказилди.

Ўрганиш жараёнида туман ҳудудидаги Конимех деҳқон бозорида сотилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифати, сақланиш шароитлари, аҳоли учун яратилган имкониятлар ҳамда маҳсулотлар нархининг барқарорлиги атрофлича таҳлил этилди. Шунингдек, бозор фаолиятини ташкил этишда тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароитлар, савдо майдонларининг санитария ҳолати ва хизмат кўрсатиш маданияти ҳам кўздан кечирилди.

Ўрганишда ЎзЛиДеП Конимех туман Кенгаши аппарат раҳбари З. Айдарова, депутатлар А. Худайбердиев, Э. Ташпанбетов ҳамда депутатлик гуруҳи раҳбари А. Жайнаров иштирок этди. Депутатлар жойлардаги муаммоларни ўрганиб, тадбиркорлар ва фуқаролар билан суҳбатлашдилар, озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошишига сабаб бўлиши мумкин бўлган омилларни таҳлил қилдилар.

Тадбир якунида бозор инфратузилмасини янада такомиллаштириш, маҳсулотларни сақлаш учун замонавий совутгичли омборхоналар сонини кўпайтириш, тадбиркорлар учун қулай шарт-шароит яратиш ва аҳолига қулай нархларда маҳсулот етказиб бериш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилди.

Ўтказилган жамоатчилик назорати натижалари партиянинг ҳудудий кенгаши йиғилишида кўриб чиқилиб, аниқ амалий чоралар белгилаб олинди. Бу эса ЎзЛиДеПнинг халқ манфаатларини ҳимоя қилиш, жойларда ижтимоий адолат ва очиқликни таъминлаш йўлидаги изчил фаолиятининг навбатдаги амалий ифодаси бўлди.

Slide 1 of 8