35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

Kengashlar

Du
Se
Cho
Pa
Ju
Sha
Yak
02 сентябр 2026

Мустақиллик байрами — эзгулик ва меҳр-оқибат айёми

imgЎзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан «Саржал» ОФЙда байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир доирасида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, «Канимех-Саржал-Қосай» МЧЖ раҳбари Батирхан Кушкарбеков томонидан ўз сайлов округидаги 6 нафар кам таъминланган оила фарзандларининг суннат тўйлари ўтказиб берилди. Болажонларга байрамона совғалар улашилди.

«Мадад» ННТ билан ҳамкорликда ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди

imgХалқ депутатлари Конимех тумани Кенгаши котибияти ҳамда «Мадад» нодавлат нотижорат ташкилотининг тумандаги Ҳуқуқий маслаҳат бюроси ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик меморандуми доирасида навбатдаги ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.

«ЭКСПЕРТ» ГУРУҲИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

imgЖорий йилнинг 28 август куни Халқ депутатлари Конимех тумани Кенгаши ҳузурида ташкил этилган «Эксперт» гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ

imgХалқ депутатлари Конимех тумани Кенгашининг 2026 йил 2 апрелдаги VII-22-37-5-70-K/26-сонли қарори билан «Ижтимоий реестр»га киритилган, I гуруҳ ногиронлиги бўлган ҳамда меҳнатга лаёқатли аъзоси бўлмаган оилалар хонадонини таъмирлаш орқали энергия самарадорлигини оширишга қаратилган ижтимоий лойиҳани молиялаштириш масаласи маъқулланган.

ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ НАТИЖАСИ: МУАММО ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛИШИ КУТИЛМОҚДА

imgХалқ депутатлари Конимех тумани Кенгаши депутати Муродова Рўзигул Минглибаевнанинг 2026 йил 14 августдаги №29-ds-329-26-сонли депутатлик сўровига Конимех тумани электр таъминоти корхонаси томонидан расмий жавоб хати тақдим этилди.

Конимех туманида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

imgТантанали тадбирда туман ҳокими Руслан Рўзиев иштирок этиб, йиғилганларни, фаол ва фидойи тумандошларимизни ҳамда улар орқали бутун туман аҳлини улуғ айём — Мустақиллик байрами билан самимий муборакбод этди.

“Ёшлар гузари”да ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўрганилди

imgХалқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ержан Ташбенбетов ҳамда Кенгаш котибияти мудири Алишер Жайнаров туман ҳудудидаги парклар, хиёбонлар ва боғларнинг ҳолатини ўрганиш, уларда яратилган шароитларни баҳолаш мақсадида туман марказида янгидан барпо этилган “Ёшлар гузари”да бўлдилар.

«Янги ўқув йилига тайёргарлик — депутатлик назоратида»

imgХалқ депутатлари туман Кенгаши депутати, Кенгаш раиси Азамат Худайбердиев томонидан 3-"Ажинияз" сайлов округи ҳудудида жойлашган 7-умумтаълим мактабида янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати депутатлик назорати доирасида ўрганилди.

Бепул бериладиган дори воситалари билан таъминлаш ҳолати ўрганилди

imgТуман Кенгаши депуталари О.Бахрамова, Р.Муратова ва котибият мутаҳассиси Г.Умарова туман Тиббиёт бирлашмасида бўлиб муассасада бепул бериладиган дори воситалари билан таъминлаш ҳолати ўрганилди.

ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ БЎЙИЧА КЕНГАШ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ

imgХалқ депутатлари туман Кенгашининг 2026 йил 20 июлдаги VII-27-75-5-70-K/26-сонли «Туман аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш даражасини ошириш бўйича 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар тўғрисида»ги қарори ижроси туман Кенгаши депутати, коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссия раиси Рўзигул Муратова ҳамда котибият бош мутахассиси Гулзода Умарова томонидан депутатлик назорати доирасида ўрганилди.