Yangiliklar

Туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Ушбу сессия кундалигига киритилган 5-та масала юзасидан мутасаддилар ахбороти ва ҳисоботи эшитилди ва депутатлар томонидан муҳокама этилди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоевлар сўзга чиқиб, масала юзасидан сессия иштирокчиларга ахборот беришди ва 2024 йилдаги режалар хусусида етарли маълумотлар етказишди.

Сессия иштирокчилари кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан туман прокурори Садирали Мирзокаримовнинг маърўзасини тинглашди. Туман прокурори сессия иштирокчиларига 2023 йил якунлари бўйича тўлиқ маълумотлар етказди.

Туман ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Қосимжон Раҳимбердиев ва туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Фариджон Тўрабоевлар ўз ҳудудларида 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар хусусида ахборот беришди ва 2024 йили режаларни ҳам тақдим этишди.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр Агентлиги Сўх тумани бўлими бошлиғи Равшанжон Нозиров сессия иштирокчиларига сессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан ахборот берди.

Кун тартибига қўйилган маслалар муҳокамасидан сўнг Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси якунланди.

Slide 1 of 1