Yangiliklar

АГРОСОҲАДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ

АГРОСОҲАДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович “Ҳадикент келажак тонги” агрофирмаси ҳудудида жойлашган “Моҳинур Самодилбону” фермер хўжалигида бўлиб, агросоҳада амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ўрганиш давомида ғалла ва картошка майдонларининг ҳолати кўздан кечирилди. Экинларни парваришлаш, ҳосилдорликни ошириш ҳамда агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалигида самарадорликни таъминлаш, мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш ва белгиланган режалар ижросини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Slide 1 of 2