Yangiliklar

ДЕПУТАТ ТОМОНИДАН ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

ДЕПУТАТ ТОМОНИДАН ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 декабрдаги “2026–2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–393-сонли қарорига мувофиқ туманда бир қатор қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.
Жумладан, 33-сонли мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш доирасида фойдаланишга яроқсиз ҳолатдаги мавжуд бино ўрнига 150 ўринли замонавий янги бино барпо этилмоқда.
Қурилиш ишлари “Gaz ta’mir pardoz” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Лойиҳа қиймати 5,4 млрд сўмни ташкил этади.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Миразимов Рустамжон Ғуломович ушбу объектда бўлиб, олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.
Депутат томонидан жараёнларни сифатли ва белгиланган муддатларда якунлаш, қурилиш стандартларига қатъий риоя этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли тавсиялар берилди.
✅ Мазкур лойиҳа амалга оширилиши натижасида ҳудудда мактабгача таълим қамрови янада кенгайиб, болажонлар учун замонавий ва қулай шароитлар яратилади.

Slide 1 of 2