Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Кегейли тумани Ички ишлар бóлими бошлиǵи Шеримбетов Махсуд Рустамбаэвичнинг халққа мурожаати.
янв.21
Kegeyli rayonı prokurorı I.Abdullaevtıń rayon xalqına profilaktikalıq - eskertiwshi " MÚRÁJATÍ
янв.21
XALQ DEPUTATLARI KEGEYLI TUMAN KENGASHINING UN BIRINCHI SESSIYASI BO‘LIB O‘TDI.
янв.21
Kegayli XDP: YANGIDAN BOSHLANG‘ICH PARTIYA TASHKILOTI TUZILDI
янв.21
Kegeyli rayonında tiykarǵı kapitalǵa kirgizilgen investitsiyalar
янв.21
2025-jıldıń yanvar-iyul aylarında xızmetler tarawı boyınsha
янв.21
2025-jıldıń yanvar-iyul aylarında sanaatislep shıǵarıw boyınsha
янв.21
2025-jıldıń yanvar-iyul aylarında rayonımızdın usaqlap satıw aylanbası boyınsha
янв.21
2025 jıldıń yanvar–iyul aylarında qurılıs jumısları boyınsha
янв.21
Үйрениўлер даўам етпекте.
Кегейли тумани Ички ишлар бóлими бошлиǵи Шеримбетов Махсуд Рустамбаэвичнинг халққа мурожаати.

  Кегейли тумани халқи, ҳурматли
Президентимизнинг маҳаллаларда хавфсизликни таъминлаш бўйича Ички ишлар
органлари ишлари билан боғлиқ бўлган бир қатор қарорларининг бажарилишини
таъминлаш мақсадида туманимиздаги кременоген вазият бўйича профилактик
огоҳлантирувчи мурожаат йўлламоқдаман.
 

Ушбу профилактик мурожаатни
йўллашдан асосий мақсадимиз, туманимиз аҳолисини криминоген вазиятдан хабардор
қилган ҳолда, Сиз азизларни жиноятлардан жабрланиб қолиш эҳтимолингизни минимал
даражага туширишдан иборат. Шу мақсадда туманимизда жиноятларнинг оқибатлари
билан курашиш эмас, жиноятнинг юз бериш сабаби ва шарт-шароитларини бартараф
этиш чоралари кўрилмоқда. Ушбу нутқимдан фойдаланиб туманимиз ҳудудидаги
криминоген вазият бўйича қисқача тўхталиб ўтмоқчиман.
 

 Жорий
йилнинг саккиз ойи давомида олиб борилган тадбирлар натижасида туман ҳудудида
олди олиниши мумкин бўлган жиноятлардан талончилик, босқинчилик ҳамда номусга
тегиш жиноятлари содир этилмади. Маҳаллаларда хавфсизликни таъминлашга қаратилган
чора-тадбирлар натижасида 12 та маҳалла «яшил», 3 таси «сариқ» ва 1 та маҳалла
қизил тоифага кирган бўлиб, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак «Нурлы бостан» маҳалла фуқаролар йиғини қизил тоифадаги маҳаллага
киради.
 

Ҳозирги кунда ушбу маҳаллада
креминоген ҳолатни яхшилаш мақсадида комплекс чора-тадбирлар амалга
оширилмоқда.
 

Туманда тазийқ ва
зўравонликдан жабр кўрган 127 нафар хотин-қизлар аниқланиб, уларга ҳимоя
ордерлари берилди. Бунинг натижасида 76 та оила яраштирилди. Ҳимоя ордери
талабларини бузган жами 8 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённома
расмийлаштирилиб, судга юборилди 4 та ҳисобда турган ута хавфли руҳий касаллар
ва спиртли ичимликка берилганлардан 32 нафар фуқаро ихтиёрий ва мажбурий
даволанишга ётқизилди, бундан ташқари кибер жиноятларнинг олдини олиш мақсадида
тегишли соҳа раҳбарлари билан 100 тадан ортиқ профилактик тадбирлар ўтказилди.
 

Амалга оширилган ишлар билан
бир қаторда айрим муаммоли масалаларнинг ечимини топиш мақсадида бир қатор
ишлар қилиниб келинмоқда. Кундан-кунга ахборот технологиялари ривожланиб,
интернет тармоғининг имкониятлари ошиб бораётганлиги сабабли, кибержиноят
турлари пайдо бўлмоқда. Кибержиноятларнинг олдини олиш мақсадида кўплаб
чора-тадбирлар амалга оширилишига қарамасдан аҳолимизга бу борадаги тарғибот
ишлари орқали зарур тушунчаларни ҳалигача етказиб бера олмаяпмиз. Жорий йилда содир
этилган кибержиноятларнинг асосий қисмини киберўғрилик ва фирибгарлик
жиноятлари ташкил этади.
 

Ушбу жиноятларнинг содир
этилишида фуқароларимизнинг ўз пластик картаси кодини жиноятчиларга бериб
алданганлиги маълум бўлди, ушбу хавфдан қутулишнинг энг осон йўли бу
фуқароларимизга кибер маданиятни сингдириш ва ўзимизни ушбу жиноятлардан ҳимоя
қилишни ўрганишимиз талаб этилади.
 

Халқ тилида айтганда
ижтимоий тармоқлардан тарқатилаётган ҳар хил хабарларга ишонмаслик, ижтимоий
тармоқлар орқали АРК кўринишидаги судга чақириш, МИБдан жарима, сенинг
суратларинг ва шунга ўхшаш мазмундаги ёлғон хабарлар ёки ўзини марказий банк,
давлат органлари ходими деб таништириб фуқароларимизнинг ишончига кириб банк
карталарининг пулларини ўзлаштириш ёки номларига кўп миқдордаги кредитлар
расмийлаштириб олиш ҳолатлари кўпайиб бораётганлигини, агар сизга нотаниш
рақамдан қўнғироқ бўлиб шахсий маълумотларингизни сўраса ёки банк картангизга
ҳужум бўлаётганлиги айтилса, банкнинг ишончли ходимларига қўнғироқ қилиб,
бўлаётган вазиятга ойдинлик киритишингиз шарт.
 

Мурожаатим давомида яна бир қатор устувор йўналишларга алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман. Жамоат
транспортида, аҳоли гавжум жойларда, бозорларда ва кўчаларда шахсий
буюмларингизга, яйловда қаровсиз қолган чорва молларингизга эътиборли бўлинг,
жиноятнинг жабрланувчисига айланиб қолманг. Хўжаликлар ва бошқа объектлардан
ўғирлик жиноятлари содир этилишининг олдини олиш мақсадида уларни қўриқлаш
пультларига улашни таклиф этаман.
 

Муҳтарам президентимиз
таъбири билан айтганда, маҳалла - тинчлик, дўстлик ва бирдамлик, маърифат ва
тарбия қўрғони. Давлатимиз раҳбарининг 3 январь кунидаги 1-сонли Қарори билан
криминоген вазияти оғир бўлган 106 та маҳаллада шаҳар туман ҳокимлари,
прокурорлари ва ҳудудий ички ишлар бўлимлари бошлиқларига бириктирилиб,
жиноятчиликни жиловлаш ва маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишга қаратилган
чора-тадбирлар амалга оширилиши белгилаб берилди. Шунга асосан Кегейли туманида
"тезкор штаб" ташкил этилиб, тузилган ишчи гуруҳ туман ҳудудида содир
этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари кунлик назоратга олиниб муҳокама
қилиб борилмоқда.
 

Вазифасига масъулиятсизлик
билан қараган муассаса раҳбарлари ва маҳалла еттилигига нисбатан тегишли
чоралар кўриб келинмоқда. Бир сўз билан айтганда бугунги кунда давлатимиз
раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган барча чора-тадбирлар халқимизнинг
тинч-тотув ва хавфсиз ҳаёт кечиришига қаратилган, шунингдек ҳамкор ташкилотлар
ва кенг жамоатчилик вакиллари билан биргаликда жиноятчиликнинг олдини олишда
аниқ вазифаларни белгилаб олиб туманимиз ҳудудида жиноят ва
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, маҳаллаларда
хавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни янада жадаллаштириш лозим. Бу
ишларни амалга оширишда албатта кенг жамоатчилик вакиллари ва Сиз азиз
фуқароларимизга таянамиз.
 

Мурожаатим якунида яна бир
бор огоҳликка чақираман, ўз уйимиз, ўз маҳалламизни ўзимиз асрайлик, азиз
ватандошлар.
  

Slide 1 of 1