Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
“O‘zbekiston – 2030” strategiyasi loyihasi bo‘yicha targ‘ibot-tushuntirish tadbiri bo‘lib o‘tdi
янв.21
Murojaatnoma — har bir soha vakillari uchun dasturilamal
янв.21
Ekologik partiya: mahallalarda targ‘ibot ishlari yangi bosqichda
янв.21
Prezident Murojaatnomasi mazmuni keng jamoatchilikka yetkazildi
янв.21
TA’LIM MUASSASALARIDA TARG‘IBOT TADBIRI O‘TKAZILDI
янв.21
“Deputat O. Yoldoshev tomonidan korrupsiyaning oldini olish va marosimlarni ixchamlashtirish bo‘yicha targ‘ibot uchrashuvi”
янв.21
Кармана туманида тиббиёт бирлашмаси фаолияти ўрганилди
янв.21
Ko'zi ojizlar va yordamga muhtojlar uchun iliq bayram lahzalari
янв.21
Kuz-qish mavsumi-deputat e'tiborida
янв.21
Депутатлар томонидан Кармана тумани тиббиёт бирлашмасининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди
Kitob – kelajakka sarmoya: yangi jamg‘arma nima beradi?

Бугун китоб ҳақида гапириш оддий мавзу эмас. Чунки китоб — бу шунчаки қоғоз ва сиёҳ эмас, балки миллатнинг тафаккури, эртанги кунга бўлган ишончи.

Шу маънода, Президентимизнинг 2026 йил 15 январдаги “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва аҳоли ўртасида китоб ўқишга қизиқишни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори шунчаки навбатдаги ҳужжат эмас. Бу жамиятни маънавий жиҳатдан уйғотишга қаратилган, аниқ мақсад ва аниқ механизмларга эга қарор. Унинг асосий ғояси оддий, лекин жуда муҳим: китоб ўқийдиган инсон — онгли фуқаро, онгли фуқаро эса тараққиётнинг таянчи.

Қарорда 2026–2030 йиллар учун улкан, аммо ҳаётий мақсад қўйилди — ҳар бир фуқаро йилига ўртача 10 та китоб ўқиши керак. Бу рақам қоғозда оддий кўриниши мумкин, аммо унинг ортида жамият тафаккурини ўзгартириш, ёшларни телефондан китобга буриш, маънавий бўшлиқнинг олдини олиш каби катта вазифалар турибди. Энг муҳими, давлат буни фақат тарғибот билан эмас, амалий қадамлар билан таъминламоқда.

Ана шундай амалий қадамлардан бири — Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида Китобхонлик маданиятини ривожлантириш жамғармасининг ташкил этилиши бўлди. Бу жамғарма китоб ҳақидаги гапларни шиордан чиқариб, реал қўллаб-қувватлашга айлантиради. Ёш ёзувчилар, айниқса болалар адабиёти йўналишида ижод қилаётган муаллифлар учун грантлар ажратилиши, асарларининг нашр этилиши, бу - истеъдод эътиборсиз қолмаслигининг яққол исботи.

Бундан ташқари, танлов орқали сараланган истеъдодли муаллифларга бир йилгача ҳар ой БҲМнинг 50 баравари миқдорида ҳақ тўланиши белгиланди. Бу қарор ижодкорга “тирикчилик учун эмас, ижод учун ёз” деган ишончни беради. Чунки ҳақиқий адабиёт хотиржам тафаккурдан туғилади.

Яна бир муҳим жиҳат — таржима масаласи. Энг сара хорижий адабиётларни ўзбек тилига, миллий асарларимизни эса хорижий тилларга таржима қилиш ва чоп этиш харажатларининг катта қисми давлат томонидан қоплаб берилади. Бу ўзбек китобхони учун дунё адабиётига кенг эшик очса, миллий адабиётимиз учун халқаро майдонга чиқиш имкониятини яратади.

Мазкур қарор китобни жамият марказига олиб чиқмоқда. Китоб — тарбия, китоб — тафаккур, китоб — келажак экани таъкидланмоқда. Зеро, билимга киритилган ҳар бир сармоя — Ўзбекистоннинг эртанги кунига қўйилган ишончли пойдевордир.

Зебинисо Юсупова,

халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати. 

Slide 1 of 1