Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalq deputatlari Jondor tumani Kengashining 2026-yil 19-23-oktabr kunlariga moʻljallangan haftalik ish rejasi
янв.21
Xalq deputatlari Jondor tumani Kengashi hafta ichida
янв.21
🌏Xalqaro hamkorlik — taraqqiyot va yangi imkoniyatlar garovi
янв.21
🔰33-maktabning kuz-qish mavsumiga tayyorgarligi deputatlar nazoratida
янв.21
🔰Elektr energiyasi ta’minoti bilan bog‘liq muammolar deputatlar e’tiborida
янв.21
🔰Saylovchilar bilan ochiq muloqot – deputatlar e’tiborida
янв.21
🔰Imtiyozli kreditlardan maqsadli foydalanish — deputatlik nazoratida
янв.21
VATANGA SADOQAT — YUKSAK BURCH!
янв.21
🔰Ijtimoiy soha obyektlarining kuz-qish mavsumiga tayyorgarligi o‘rganildi
янв.21
🔽Elektr xavfsizligi va tarmoq infratuzilmasi — deputat nazoratida
Пахта йиғим-терими мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди.

Пахта йиғим-терими мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 16 февралда қабул қилинган “Уруғчилик тўғрисида”ги №ЎРҚ-521 сонли Қонуни талаблари ҳамда унда белгиланган агротехник қоидалар ижросини таъминлаш мақсадида Уйчи туманида муҳим тадбир ўтказилди.

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати, туман ҳокими М.Абдуллаев бошчилигида Доимий комиссиядан иборат ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумига тайёргарлик жараёнлари атрофлича ўрганилди.
Ўрганишлар давомида тумандаги пахта майдонларида ҳосилни сифатли ва уюшқоқлик билан йиғиб-териб олишга қаратилган қуйидаги муҳим йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди:
Дефолиация ва десикация: Пахта далаларида амалга оширилган дефолиация (барг тўктириш) ва десикация (ўсимликни қуритиш) ишларининг ҳолати, уларнинг самарадорлиги ҳамда белгиланган агротехник талаблар асосида бажарилгани кўздан кечирилди.
Ҳосилдорлик таҳлили: Ишчи гуруҳ томонидан пахта майдонларининг умумий ҳосилдорлик ҳолати, кўсакларнинг очилиши ва теримни ўз вақтида бошлаш учун яратилган шарт-шароитлар атрофлича таҳлил қилинди.
Масъулларга топшириқлар: Пахта ҳосилини нест-нобуд қилмасдан, сифатли ва қисқа муддатларда йиғиб-териб олиш, мавсум давомида барча зарур ташкилий ва техник чораларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича масъул шахсларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Қонунчилик талабларига мувофиқ, уруғлик пахта майдонларида нав тозалигини сақлаш ва сифатли уруғлик фондини жамғариш ишлари туман раҳбариятининг доимий назоратида бўлиб қолади.

Slide 1 of 1