20-Зарафшон сайлов округидан сайланган депутат Мунаввар Ҳожиева “Навгади” ва "Зарафшон" маҳаллалари аҳолиси билан учрашди.
Депутат ўз ахборотида 2025 йил 1-чорак давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди.
Учрашув давомида сайловчилар томонидан аҳолини тоза ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш, тунги ёритгичлар ўрнатиш, табиий газ ҳисоблагичларнинг носоз аҳволга келиб қолиши натижасида фуқароларга етказилган зарарлар тўғрисида депутатга ўз таклиф - мулоҳазаларини билдирдилар. Юқорида аҳоли томонидан билдирилган мурожаатлар ечими юзасидан депутат тегишлилиги бўйича туман мутасаддиларига депутат сўрови киритилишини билдирди.