Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Коррупцияга қарши курашиш вилоят Ҳудудий кенгаши аъзолари учун семинар-тренинглар бўлиб ўтди.
янв.21
Коррупцияга қарши курашиш вилоят Ҳудудий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Жиззах вилоятида Сенатор ва Ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
янв.21
Вилоят Кенгаши депутатлари томонидан вилоят Кенгашининг қарори ижроси юзасидан ижтимоий соҳа обектларига берилаётган кўмир сифати ҳамда мазкур масалада аҳолини қийнаб келаётган бошқа муаммолари муҳокама қилинди.
янв.21
“Энг намунали маҳаллий Кенгаш” танловини ташкил этиш бўйича Бахмал туманида намунали семинар ўтказилди.
янв.21
Вилоят Кенгаши депутатлари томонидан вилоят Кенгашининг қарори ижроси юзасидан ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, коррупцияга қарши курашиш ва аҳолини қийнаб келаётган бошқа муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
янв.21
муносабат
янв.21
Жиззах вилояти Коррупцияга қарши курашиш Ҳудудий кенгашининг навбатдаги йиғилишлари туманларда бўлиб ўтмоқда.
янв.21
Жиззах вилоятида сенатор иштирокида Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди
янв.21
Жиззах вилояти Коррупцияга қарши курашиш Ҳудудий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
ОРТГА ҚАЙТМАС ИСЛОҲОТЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТТИРИЛАДИ

      Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг
80-юбилей сессиясида сўзлаган нутқида : -
Биз Барқарор ривожланиш мақсадларига ҳамоҳанг ҳолда, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий Янги Ўзбекистонни барпо этиш сиёсатини олиб бормоқдамиз. Бунинг учун ортга қайтмас ислоҳотларимизни изчил давом эттиряпмиз. Устувор мақсадимиз – мамлакатимизда яшаётган ҳар бир оиланинг, ҳар бир фуқаронинг ҳаётини тубдан ўзгартириш, инсон қадри ва фаровонлигини оширишдир.Сўнгги йилларда Ўзбекистонда
камбағаллик даражасини 35 фоиздан 6,6 фоизгача қисқартиришга эришдик. Бунга, аввало, таълим ва илм-фан соҳасини ўзгартириш, инновацион тармоқлар ва технологик саноат корхоналарини барпо этиш, “яшил” энергетика ва транспорт
инфратузилмасини модернизация қилиш, кичик бизнесни ҳар томонлама ривожлантириш ва натижада миллионлаб иш ўринлари яратиш орқали эришмоқдамиз. Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида олган мажбуриятларимизга содиқмиз. 2030 йилга бориб “даромади ўртадан юқори” бўлган мамлакатлар қаторига киришни ният қилганмиз.Шу мақсадда очиқ ва прагматик сиёсатимизни изчил давом эттирамиз –деб эътироф этди.
 

Давлатимиз раҳбарининг БМТ бош ассамблеясида сўзлаган нутқида кейинги 8 йилда мамлакатимизда ислоҳотлар
самараси асосланган ҳолда рақамларда кўрсатиб ўтилди. Бугунги кундаги юртбошимизни бутун минтақамиз бўйлаб стратегик мақсадга эришганлиги юзасидан ҳамда Янги Марказий Осиёни шакллантириш борасида олиб бораётган самарали ишларини таъкидламасдан бўлмайди. Бир сўз билан айтганда муҳтарам Президентимизни БМТ Бош Ассамбеясидаги сўзлаган нутқи ҳамда илгари сурган ташаббуслари Ўзбекистоннинг глобал ва минтақавий масалаларда фаол иштирокини намоён этди.
  

Дилшод ТУРСУНОВ,

Халқ депутатлари Қарши тумани Кенгаши котибияти мудири