Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
“Энг намунали маҳаллий Кенгаш” танловини ташкил этиш бўйича Бахмал туманида намунали семинар ўтказилди.
янв.21
Вилоят Кенгаши депутатлари томонидан вилоят Кенгашининг қарори ижроси юзасидан ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, коррупцияга қарши курашиш ва аҳолини қийнаб келаётган бошқа муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
янв.21
муносабат
янв.21
Жиззах вилояти Коррупцияга қарши курашиш Ҳудудий кенгашининг навбатдаги йиғилишлари туманларда бўлиб ўтмоқда.
янв.21
Жиззах вилоятида сенатор иштирокида Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди
янв.21
Жиззах вилояти Коррупцияга қарши курашиш Ҳудудий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
янв.21
Италиялик инвесторлар халқ депутатлари вилоят Кенгашига ташриф буюришди.
янв.21
Ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, коррупцияга қарши курашиш ва аҳолини қийнаб келаётган бошқа муаммоларни ўрганиш борасида қилинаётган ишлар муҳокама қилинди
янв.21
Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг Коррусияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
“Энг намунали маҳаллий Кенгаш” танловини ташкил этиш бўйича Бахмал туманида намунали семинар ўтказилди.

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2025-йил 11-августдаги №3-сонли қарорига асосан худудларда “Энг намунали маҳаллий Кенгаш” танловларини ташкил этиш белгиланган. 

Шунга кўра Жорий йилнинг 11-октябрь куни Бахмал туман ҳокимлиги мажлислар залида Бахмал туманидан сайланган халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутатлари, шаҳар ва туман котибият мудирлари ҳамда вилоят Кенгаши ходимларидан иборат делегацияси ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Халқ
депутатлари Бахмал тумани Кенгашига ташрифлари амалга оширилди.

Хусусан, Кенгашлар ҳамкорлиги доирасида Жиззах вилоятиданташриф буюрган 25 нафар депутатлар ва Кенгаш котибияти вакиллари иштирокида Бахмал туманида қатор учрашувлар амалга оширилди, жумладан; 

- Бахмал
туманидаги намунали Кенгаш фаолияти билан танишдилар;
 

- Халқ депутатлари Бахмал туман
Кенгаши депутатлари “маҳалла еттилиги”
билан ўзаро ҳамкорлиги доирасида “Дўстлик”
маҳалласида жойлашган 10 та кўп қаватли уйларининг фасад қисми, иссиқлик
тизимлари, дренаж ва сув тармоқларини янгилаш ҳамда Бахмал туманида


2025–2026 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жараёнлари билан танишилди;
 

- Халқ
депутатлари Бахмал туман Кенгаши депутатлари “маҳалла еттилиги” билан ўзаро
ҳамкорлиги доирасида “Ўсмат” шахарча
фуқаролар йиғинидаги 12-сонли мактабгача таълим муассасасининг инвестиция
дастури доирасида амалга оширилаётган қурилиш жараёнлари билан танишилди.
 

- депутатларнинг
сайловчилар билан очиқ мулоқоти бўйича тажриба алмашишди;
 

- Бахмал
тумани Ўрмончи маҳалла фуқаролар
йиғинида жойлашган Уйлуқма оилавий шифокорлик пунктининг реконструкция ишлари
”га ташриф лари давомида уларнинг иш
фаолияти билан яқиндан танишиб, ўз малакаларини оширдилар.
 

Бахмал тумани Кенгашидаги депутатлик фаолияти, ижро
ҳокимияти билан ҳамкорлик ва ёшлар билан ишлаш тажрибалари депутатлар томонидан
юқори баҳоланди.
 

Бундан ташқари ташрифлар доирасида Жиззах вилояти
Кенгашидан ташриф буюрган депутатлар ва котибият мудирларидан иборат
делегацияси Бахмал туман ҳокими билан биргаликда “
Новқа маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Новқа ота” зиёратгоҳи” ҳамда “Бахмал тумани “Қутлиғобод” маҳалла
фуқаролар йиғинидаги Оромгоҳ қурилиши жараёнлари” ҳамда туристик
мажмуаларига ташриф буюришди.
 

Шундан сўнг маҳаллий Кенгаш депутатлари сўзга чиқиб ўз
фикрлари ва таклифларини билдирдилар ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга
батафсил жавоб олдилар.
  

Slide 1 of 1