Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳимоя қилиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири – ногиронлиги бўлган шахсларнинг Конституциямизда кўзда тутилган шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқ ва эркинликларини халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормалари ҳамда Ўзбекистон қўшилган халқаро шартномаларга мувофиқ ҳолда, бошқа фуқаролар билан тенг равишда таъминлаш ҳисобланади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гаппаров Хайрулло ва шаҳар Кенгаши депутати Хожиева Муяссархонлар томонидан Наманган шаҳар "Баҳор" маҳалла фуқаролар йиғини Бешкапа кўчасида яшовчи оиланинг ҳолидан хабар олинди. Уларнинг яшаш тарзи, бугунги кундаги муаммолари юзасидан ўрганилди.