Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилоти раиси ўринбосари Умарходжаева Шахноза Махсудовна минтақадаги экологик барқарорликни таъминлашда қўшни давлатлар билан ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш кераклигини қайд этди.