Депутатнинг сайловчиларга ўз фаолияти тўғрисида ахборот беришидан асосий мақсад – унинг ўз сайловчилари олдидаги масъулиятини ва ҳисобдорлик ҳиссини ошириш, депутатлик фаолиятининг очиқлигини, аҳолининг хабардорлигини кучайтириш ва пировардида халқнинг вакиллик органларига бўлган ишончини мустаҳкамлашдан иборат. Депутат йилига камида тўрт марта сайловчиларга ўз фаолияти тўғрисида ахборот бериши белгиланган. Гулистон шаҳар 17-Истиқлол сайлов округидан сайланган, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Худойбердиев Санжар Собирович 2025-йилнинг 1-чораги давомида амалга оширган ишлари бўйича сайловчилар олдида ахборот берди. Фуқаролар томонидан таклифлар инобатга олиниб тегишли ташкилотларга Депутатлик сўровлари юборилиши белгилаб олинди.