Kонимех туманининг турли масканларидан ташриф буюрган фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммо ва шикоятларни халқ вакилига баён қилди.
Сайёр қабулда фуқароларнинг ҳар бир мурожаати тегишли мутасаддилар томонидан алоҳида назоратга олиниб, уларни қаноатлантириш чоралари кўрилди.
Хусусан, таъмирловчи-чилангар ва хайдовчилик касби бўйича иш билан таъминлаш масалалари жойида ҳал этилди, айримларига қонуний тушунтириш берилиб, муддат талаб қиладиганлари эса тегишли масъуллар томонидан ўрганиб чиқиш учун назоратга олинди.
Шунингдек, аҳоли вакилларининг турли масалаларга оид саволларига жавоблар қайтарилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди