Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Дeputat faoliyatidan
янв.21
Deputatlar tomonidan jamoatchilik nazorati
янв.21
Депутат ва партия кенгаши хамкорлигида назорат тадбири
янв.21
Депутат ва партия кенгаши хамкорлигида тарғибот тадбири
янв.21
Deputatning saylovchilar oldidagi axboroti eshitildi.
янв.21
Депутат ва партия кенгаши хамкорлигида тарғибот тадбири
янв.21
Депутат ва партия кенгаши хамкорлигида тарғибот тадбири
янв.21
Депутат фаолияти
янв.21
Депутатнинг партия кенгаши билан олиб борилаётган назорати
янв.21
Депутатнинг ўз сайловчилари олдидаги ахбороти
Нурафшон шаҳрида "Коррупцияга қарши жамоавий кураш – адолат кафолати" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Нурафшон шаҳрида "Коррупцияга қарши жамоавий кураш – адолат кафолати" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Бугунги кунда коррупция бутун дунё учун жиддий муаммога айланди. Ушбу иллат жамиятнинг барча соҳаларига таъсир кўрсатиб, иқтисодиёт, ҳуқуқ тизими ва фуқароларнинг ҳаётига салбий таъсир ўтказмоқда. Шунинг учун, барча давлатлар, шу жумладан, Ўзбекистон ҳам коррупциянинг барча кўринишларига қарши муросасиз курашмоқда.

1 апрелдан бошлаб, Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” ташкил этилмоқда. Бу тадбир жамият ривожига тўсиқ бўлган коррупцияга қарши қатъий ва изчил кураш бошланганини кўрсатади. Ойлик доирасида Тошкент вилоятининг барча шаҳар ва туманларида “Коррупцияга қарши жамоавий кураш – адолат кафолати” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Бугун Нурафшон шаҳридаги "Дўстлик ва нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи" да ушбу мавзуда давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда "Адолат" СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси ўринбосари Умид Файзуллаев, маҳаллий депутатлар, ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ва шаҳарнинг "Ёшлик" ҳамда "Нурафшон" маҳалла фуқаролари иштирок этди.

Slide 1 of 6