Фуқаролар мурожаатлари эътибор марказида
Халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши биносида туман ҳокими, Халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати А. Нажмиддиновнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди.
Унда 80 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этиб, ўзларини қийнаб келаётган турли масалалар юзасидан мурожаатларини билдиришди.
Қабул жараёнида уй-жой кадастри, уй-жой қурилиши, моддий ёрдам олиш, бандлик, соғлиқни тиклаш, истеъмолчи ҳуқуқларининг бузилиши, уй-жой билан таъминлаш, оилавий масалалар ҳамда инфратузилмани яхшилаш каби долзарб масалалар кўтарилди.
Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, масъул ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди. Айрим масалалар жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар назоратга олинди.
Қабулда Халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон иштирок этди.