Юртимизда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот аҳоли фаровонлиги учун хизмат қилиши керак ва инсон қадрини ифода этиши лозим. Бунинг учун эса фуқаролар бўлаётган ўзгаришлардан хабардор бўлиб бормоғи, қабул қилинаётган янги норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти билан танишиб бориши керак.
Халк депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши 15 -Бахт сайлов округи депутати Э.Абдурахманов сайлов округи “Бахт” МФЙ партиянинг "Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш-демократик жамият пойдевори" лойихаси доирасида сиёсий ўқув ўтказилди.
Унда мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараёнлар, мамлакатимизда юз бераётган ижтимоий иқтисодий ўзгаришлар, шунингдек якунланган ҳафтада мамлакатимиз ҳаёти ва хорижда юз бераётган энг асосий воқеаларнинг қисқача тафсилоти билан таништириб ўтилди.