“Адолат" СДП Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Э.Абдурахмонов томонидан "Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш-демократик жамият пойдевори" лойихаси доирасида Вилоят гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби ходимлари иштирокида сиёсий ўқув ташкил қилинди.
Тадбирдан асосий мақсад фуқароларнинг жамиятда тутган ўрни ва ролини ошириш, сиёсий жараёнларда уларнинг фаоллигини таъминлаш, қабул қилинган сўнгги қарор ва фармонлар моҳияти билан яқиндан таништиришдан иборат.
Сиёсий ўқувда мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараёнлар, мамлакатимизда юз бераётган ижтимоий иқтисодий ўзгаришлар, шунингдек якунланган ҳафтада мамлакатимиз ҳаёти ва хорижда юз бераёган энг асосий воқеаларнинг қисқача тафсилоти билан таништириб ўтилди. Сиёсий ўқув давомида барча иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига депутат томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.