Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Ҳорижий молия институтлари маблағи ҳисобидан Янгиқўрғон тумани ҳудудида амалга оширилаётган ишлар туман кенгаши депутатларининг доимий назоратида

Туманнинг Барака МФЙ ҳудудида жаҳон банкининг 9,080млрд сўм маблағи эвазига маҳалладаги энг муаммоли масалалар ижобий ечимини топмоқда. 2,65 млрд га 7 дона янги трансформатор пунктлари ўрнатилиб, 26 км электр тизими тўлалигича янгиланмоқда. Маблағнинг қолган қисми маҳалладаги барча ички йўлларни асфальтлаш учун сарфланади. Туман кенгаши депутатлари Икромжон Қодиров ва Фахриддин Отабоевлар маҳалла инфратузилмасини тубдан яхшилаш борасидаги ушбу жараёнда лойиҳалаш ҳамда қурилиш ишлари устидан жамоатчилик назоратини тўлиқ зиммаларига олдилар.

Slide 1 of 8