Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши тoмонидан Партия дастури ва сайловолди дастуридаги вазифаларни ижросини таъминлаш ҳамда “Ўзбекистон-2030” стротегиясини 2024 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш дастури тарғиботини амалга ошириш мақсадида "Гулшан" МФЙ да аҳоли ўртасида кенг тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши раиси М.Тўйчиева "Ўзбекистон -2030" стротегияси 4-бўлим "Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги Давлат бошқарувини ташкил этиш"да белгилаб берилган 15 та мақсадларни аҳолига тушунтириб берди.