халқ депутатлари Денов тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди
Унда туман сайлов комиссияси раисининг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди. Сессияда халқ депутатлари Денов тумани Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, туман Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Сессияда Аброров Илҳом Ибраҳимович туман ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди.