Сессияда халқ депутатлари Шовот тумани Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, туман Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Сессияда Холбоев Ойбек Мадаминович Шовот тумани ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди. Сессия ишида вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, қомунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Бекчанов Сирож иштирок этди ва сўзга чиқди.