Халқ депутатлари Бўстон тумани Кенгаши депутати Умиджон Исроилов "Сарбон" маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаоли Улуғбек Дармонов билан бирга маҳалла ҳудудидаги эхтиёжманд оилалар ҳамда боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаб келмоқдалар. Бу хайрли ишлар, айниқса, шу кунларда яна авж олди. Рамазон ҳайити арафасида ҳудуддаги барча эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий кўмак кўрсатилмоқда.