Халқ депутатлари Бўстон тумани Кенгаши депутати Мамлакатхон Нурматова ва Нуронийлар жамғармаси Бўстон туман
бўлими билан ҳамкорликда Деҳқонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ёлғиз ва эҳтиёжманд оилаларга меҳр ва қувонч улашилмоқда. Бугунги муборак кунларда халқимизга хос олижаноблик ва меҳр-мурувват рамзи сифатида нуронийларимиз, ёлғиз ва эҳтиёжманд бўлган опа-сингилларимиз, ака-ука ва фарзандларимизга эътибор кўрсатиш, ҳолидан хабар олиб, дардига малҳам бўлмоқда.