Халқ депутатлари Бўстон тумани Кенгаши депутати Ахмедова Дилфузахон 14-умумтаълим мактаби ўқитувчилари иштирокида буюк сохибқирон Амир Темур таваллуд куни муносабати билан турли спорт тадбирлари ташкил этилди. Буюк саркарданинг давлатчилик ва дипломатия, ҳарбий маҳорат, бунёдкорлик, илму фан, санъат ва меъморчиликка оид қарашлари, ҳаёт, эзгу амаллар ҳақида билдирган фикрлари, ҳар бир масалада етти ўлчаб, эл манфаатини ўйлаб иш тутиш билан боғлиқ ибратли фазилатлари унинг «Темур тузуклари» асарида батафсил ёритилган. Ушбу асар ўлмас дурдона сифатида алоҳида қадр-қимматга эга.