Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalq deputatlari Chiroqchi tuman Kengashining navbatdagi sessiyasi bo‘lib o‘tdi
янв.21
2025 yil 10-11 iyun kunlari bo‘lib o‘tgan IV-Toshkent xalqaro investitsiya forumi hamda xorijiy investorlar kengashi majlisidagi O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoevning nutqlarida ilgari surilgan eng muhim tashabbus va iqtisodiy ko‘rsatkichlar
янв.21
Ostonada “Markaziy Osiyo – Italiya” sammiti bo'lib o'tdi
янв.21
Tadbirkor yuragida orzu, qo'lida yechim bo'ladi
янв.21
Deputatlik guruxining yig‘ilishi o‘tkazildi
янв.21
Tadbirkorlik rivoji uchun yangi sharoit va imkoniyatlar
янв.21
Tadbirkor-elga madadkor
янв.21
So'ngi qo'ng'iroq
янв.21
Prezidentimizning Vengriya va Sloveniyaga rasmiy tashrifi menda katta taassurot qoldirdi
янв.21
Ilm – eng buyuk sharaf!
Президент иқтидорли фарзандлари

"Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббусини қўллаб-қувватлаш бўйича миллий дастур амалга оширилади

🔰 Миллий дастур Президент Фармонида назарда тутилган “Ёрқин истеъдод” лойиҳасини қамраб олади ва қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

🔸 ҳар йили 1 500 нафаргача хорижий олий таълим ташкилотларида ўқишга салоҳиятли умумий ўрта таълим ташкилотларининг жорий 9-синф битирувчилари имтиҳон асосида саралаб олинади;

🔸 саралаб олинган ўқувчилар Агентлик тизимидаги мактабларнинг мактаб маслаҳатчиларига бириктирилади ва махсус платформа орқали 10–11-синфда таълим олиш даврида улар учун қўшимча ўқиш ташкил этилади. 

❇️ Миллий дастурни амалга ошириш доирасида қуйидаги рағбатлантиришлар қўлланади:

▪️ Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернат (Мактаб) нинг 10-синф ўқувчилари ва Миллий дастур иштирокчиси бўлган ва энг яхши кўрсаткичга эга 40 нафар ўқувчига дунёнинг нуфузли олий таълим ташкилотлари томонидан ташкил этиладиган қисқа муддатли ўқув дастурларида ҳар йили 1 маротаба қатнашиш;

▪️ Мактаб битирувчилари ва Миллий дастур иштирокчиси бўлган ўқувчиларнинг халқаро миқёсда эътироф этилган академик рейтингнинг энг илғор 100 та олий таълим ташкилотлари рўйхатидан жой олган хорижий олий таълим ташкилотларида таълим олиш харажатларини белгиланган тартибда қоплаш;

▪️мактаб маслаҳатчиларини уларга бириктирилган ўқувчиларнинг олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинишига қараб, мазкур Фармонга мувофиқ бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш.

Халқ депутатлари Катақўрғон туман Кенгаши депутати С.Тиловов 

https://t.me/kattaqurgontumankengashi