Фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда туман ҳокими ўринбосари Сайидаҳмедов Муродхон томонидан фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар, уларнинг таклиф ва эҳтиёжларига эътибор қаратилди.
Мурожаатларни ўрганишдан кўзланган мақсад — аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этишга кўмаклашишдан иборат.