Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

КУНЛИК ВАЗИФАЛАР ИЖРОСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ.

КУНЛИК ВАЗИФАЛАР ИЖРОСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ.

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши котибияти мудири Н.Дедаханова томонидан ходимлар иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда ходимларнинг ишга ўз вақтида келишини назорат қилиш, кун давомида белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажариш, ходимлар ўртасида кунлик топшириқларни режалаштириш ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, давлат органлари, жисмоний ва юридик шахслардан, хусусан, «E-Kengash» электрон тизими орқали Кенгаш ва депутатларга келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш, уларни ходимлар ўртасида тегишли тартибда тақсимлаш, шунингдек, депутатлик сўровлари ижросини таҳлил қилиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Йиғилиш якунида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш юзасидан масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилди

Slide 1 of 1