Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ИТТИФОҚ МАҲАЛЛАСИДА АҲОЛИ БИЛАН МУЛОҚОТ ВА МАНЗИЛЛИ ЎРГАНИШ

ИТТИФОҚ МАҲАЛЛАСИДА АҲОЛИ БИЛАН МУЛОҚОТ ВА МАНЗИЛЛИ ЎРГАНИШ

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати, туман ҳокими М.Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳи Иттифоқ маҳалласида аҳолини камбағалликдан чиқариш, бандлигини таъминлаш ва хонадонлар даромадини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Ўрганиш давомида маҳалла кўчаларида аҳоли билан бевосита мулоқот қилиниб, фуқароларнинг кундалик муаммолари, эҳтиёж ва таклифлари тингланди.

Кўтарилган масалалар юзасидан жойида фикр алмашилиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий чоралар белгилаб олинди.

Шунингдек, хонадонларда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда янги иш ва барқарор даромад манбаларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Туман ҳокими масъулларга аҳоли билан манзилли ишлаш, ҳар бир хонадоннинг имкониятларини ўрганиш, кўтарилган муаммоларни жойида ҳал этиш ва натижадорликни таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берди.

Халқ билан мулоқот — муаммони жойида кўриш, унинг ечимини биргаликда топиш ва амалий натижага эришишнинг энг самарали йўли. 🇺🇿

Slide 1 of 1