Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ БЎЙИЧА ЯНГИ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИКАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ БЎЙИЧА ЯНГИ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ БЎЙИЧА ЯНГИ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Уйчи туманида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилалар даромадларини ошириш борасидаги ишлар ҳафта бошиданоқ жадал давом эттирилмоқда.

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати, туман ҳокими Музаффар Абдуллаев иштирокида штаб аъзолари билан ўтказилган йиғилишда маҳаллалардаги ишсиз ва даромади паст оилалар билан манзилли ишлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Йиғилишда ҳар бир маҳаллада мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, аҳолига муносиб даромад манбаларини яратиш ва камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш ишларини янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Белгиланган вазифалар ижроси масъулларга бириктирилиб, натижадорликни таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Slide 1 of 1