2026 йил 21 январь куни Навоий шаҳридаги вилоят маънавият ва маърифат марказида “Ўзбекистон - 2030” стратегиясини такомиллаштиришнинг мазмун-моҳияти ва унинг амалий аҳамияти мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тарбиғот тадбирига халқ депутатлари доимий комиссия раислари, депутатлар, сиёсий партиялар, Ёшлар парламенти аъзолари, мудирлар, жамоат ташкилотлари ва муассасалар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди.
Шунингдек, “Ўзбекистон - 2030” стратегиясини такомиллаштиришнинг мазмун-моҳияти ҳақида халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссия раиси, “Юксалиш” ҳаракати вилоят бўлинмаси бошлиғи А.Жалилов ҳамда “Ўзбекистон – 2030: миллий тараққиёт ғоясининг амалий ифодаси ҳақида Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари А.Рузиқуловлар маърузалар қилдилар.
Тадбир якунида депутатлар, сиёсий партиялар раҳбарлари ва жамоат ташкилотлари вакиллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Бундан ташқари, депутатлар ўз сайлов округларида “Ўзбекистон -2030” стратегиясини такомиллаштиришнинг мазмун-моҳияти ва унинг амалий аҳамияти
мавзусида тарғибот тадбирларини аҳолига содда ва халқчил равишда етказиш бўйича келишиб олинди.