🔷 ҲИСОБОТ ВА МАСЪУЛИЯТ: ДЕПУТАТ ФАОЛИЯТИ ХАЛҚ НАЗАРИДА
Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Рустамжон Исақов томонидан Бобуршоҳ, Шарқ тонги ва Чорсу МФЙ сайловчилари билан ҳисобот учрашуви ўтказилди.
Учрашув давомида депутат томонидан ўтган давр мобайнида маҳаллаларда амалга оширилган ишлар, жумладан, ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар, инфратузилмани яхшилаш, аҳоли мурожаатлари асосида ҳал этилган масалалар юзасидан батафсил ҳисобот берилди.
Шунингдек, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг қуйидаги сўзлари учрашув мазмунига асос қилиб олинди:
“Депутат халқнинг овози, унинг дарди ва манфаатларининг ифодачиси бўлиши керак.”
— Ш.Мирзиёев
Президентимиз Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, депутат олдида турган асосий мақсадлар — маҳаллаларни ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва хотин-қизлар масалаларига алоҳида эътибор қаратиш масалалари юзасидан ҳам атрофлича фикр юритилди.
Учрашувда, шунингдек, 2026 йилда амалга оширилиши режалаштирилган янги ташаббуслар, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликни янада кучайтириш, аҳоли билан очиқ ва доимий мулоқотни йўлга қўйиш муҳим вазифа экани таъкидланди.
🤝 Бундай ҳисобот учрашувлари халқ ва депутат ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаб, белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Халқ манфаати — депутат фаолиятининг бош мезони!