Yangiliklar

Шовот туманидаги Бўстон ва Гулистон маҳаллаларининг инфратузилмаси ва аҳоли муаммолари ўрганилди.

👥 Халқ депутатлари Шовот тумани Кенгаши депутатлари маҳаллаларни ижтимоий инфратузилмасини ўрганиш, аҳоли муаммоларини эштиш ва уларги ижобий ечим топиш мақсадида тумандаги Бўстон ва Гулистон маҳаллаларига ташриф буюрдилар.

🔍 Ўрганиш жараёнида қуйидаги муаммолар аниқланди:

▪️ Шолиқор ва Истиқлол кўчаларида ичимлик суви қувурлари мавжуд эмас;

▪️ Шеробод кўчасида электр симларини ушлаб турувчи ёғоч устунлар ёроқсиз ҳолга келган.

🛠 Аниқланган масалалар юзасидан мутасадди ташкилотларга маълумот берилди ва муаммоларни бартараф этиш бўйича депутат сўровлари чиқарилди.

📢 Аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, инфратузилмани тубдан ислоҳ қилиш бўйича депутатлар фаолияти изчил равишда давом эттирилади.

Slide 1 of 2