Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Гулистон шаҳар 19- "Юксалиш" сайлов округи депутати Ю. Усманованинг 2-чорак якунлари бўйича ахбороти Юксалиш маҳалласида "Билагон" МТТ да ўтказилди. Ахборот давомида Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши томонидан олиб борилган сессия муҳокамаларида қабул қилинган қарорлар ижроси хақида маълумотлар берилди. Қабул қилинган қарорлар ижроси бўйича депутатлик назорати олиб борилиши хақида маълумот берилди. Шу билан бирга сайловчилар томонидан билдирилган мурожаатлар юзасидан тушунтириш ишлари берилди.