Yangiliklar

"Қаҳрамон" маҳалласи фуқароларининг муаммолари ўрганилди

Бугун Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгаши раиси Валижон Адизов, тегишли масъул раҳбарлар ҳамда маҳалла масъуллари "Қаҳрамон" маҳалласида бўлиб, "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида 3-мавсум бўйича бириктирилган даромади паст оилалар ҳолидан хабар олдилар.

Кенгаш раиси фуқаролар билан самимий суҳбатлашган ҳолда уларнинг муаммолари ва таклифларини тинглади. Шунингдек, фуқаролар томонидан билдирилган масалаларни тегишли тартибда ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга бир қатор топшириқлар берилди.

Slide 1 of 6