Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Deputat munosabati

2025 йил 16 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши 

Энг муҳими, аҳоли ва бизнес билан мулоқотни янада кучайтириб, улар сўраётган масалаларни тез-тез ҳал қилиб бериш бу раҳбарларнинг асосий вазифаси бўлиши зарур.

Ижро интизомини мустаҳкамлаш, аҳоли муаммолари билан ишлаш бўйича янги тизим йўлга қўйилиши белгиланди.

Тошкент шаҳрида ўзини оқлаган “Халқ назорати” электрон портали бутун республикада ишга туширилади. Бу тизим мурожаатларнинг ягона платформаси бўлади ва унга барча вазирлик, идора, ҳокимликлар уланаши таъкидлаб ўтилди.

Сирожиддин Бектемиров,

Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати