ЎзЛиДеП Косонсой туман Кенгаши томонидан тадбиркор аёлларга ҳуқуқий ёрдам: амалий мулоқот ва қўллаб қувватлаш мавзусида якка тартибда фаолият юритаётган аёллар иштирокида учрашув ташкил этилди. Учрашувда туман ва вилоят депутатлари, ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши бўлими вакиллари, туман Адлия рахбари, Қамбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш булими ходимлари иштирок этишди. Турли муаммоли вазиятлар, уларнинг ечимлари ҳақида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Бу каби учрашувлар аёлларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлашда муҳим аҳамият касб этади