Yangiliklar

Регламент ва депутатлик одоб ахлоқи масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоб ахлоқи масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда сиёсий партияларнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилишда Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоб ахлоқи масалалари бўйича доимий комиссияси раиси О.Музаффарова сўзга чиқиб, депутатларнинг депутатлик фаолияти тўғрисида танқидий таҳлилларини баён қилиб, белгиланган тартибда хато камчиликларга йўл қўйган депутатларни огоҳлантириш юзасидан қарор қабул қилинди.

Slide 1 of 7