Yangiliklar

МУАССАСА ЗАМОНАВИЙ ВА КЎРКАМ ҚИЁФАГА КИРДИ.

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Уйчи туманида яна бир хайрли ва эзгу иш амалга оширилди. Тумандаги 22-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти замонавий қиёфа касб этиб, тарбияланувчилар учун янада қулай ва муносиб шароитлар яратилди.

👶 Болажонлар учун янги имкониятлар
Таъмирлаш жараёнида муассасанинг биноси, хоналари ва мавжуд инфратузилмаси тўлиқ янгиланиб, болажонлар таълим-тарбия олиши учун замонавий имкониятлар яратилди. Энди бу ерда кичкинтойлар учун янада файзли, шинам ва хавфсиз муҳит мавжуд.
✂️ Тантанали очилиш маросими
Муассасанинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда туман мутасадди раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда муассаса жамоаси иштирок этди.
Тадбирда Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши раиси Г.Хакимова ҳамда туман Кенгаши депутати, туман ҳокими М.Абдуллаев иштирок этиб, рамзий ленталарни қирққан ҳолда боғчани очиб бердилар.
✨ Янги қиёфадаги боғча — Мустақиллигимиз байрамига муносиб совға, келажагимиз эгалари бўлган фарзандларимизга эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир ёрқин намунасидир.

Slide 1 of 1