Yangiliklar

Болалар хавфсизлиги — устувор вазифа

Болалар хавфсизлиги — устувор вазифа

Фуқаролар, айниқса, ёш авлоднинг хавфсизлигини таъминлаш, улар учун қулай ва хавфсиз муҳит яратиш депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир.
Шу мақсадда 14-Деҳқон сайлов округидан халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши депутати Ф. Эгамбердиеванинг ташаббуси билан Бўстон МФЙ ҳудудида жойлашган 14-мактаб олдида ўқувчиларнинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган амалий ишлар бошланди.
Хусусан, мактаб ўқувчиларининг катта ва серқатнов автомобиль йўлини хавфсиз кесиб ўтишларини таъминлаш, улар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда болалар ҳаёти ва саломатлигини асраш мақсадида пиёдалар ўтиш жойи ташкил этилмоқда.

Мазкур ташаббус нафақат ўқувчилар, балки мактабга қатновчи ота-оналар ва маҳалла аҳолиси учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Зеро, болалар хавфсизлиги билан боғлиқ ҳар бир масалага ўз вақтида эътибор қаратиш ва уни амалий ҳал этиш муҳим вазифадир.

Депутатлик назорати ва ташаббуси — аҳоли манфаати ва хавфсизлиги йўлидаги амалий қадам!

Бундай эзгу ташаббуслар орқали сайловчиларни қийнаётган масалаларни аниқлаш, уларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш ва аҳоли учун муносиб шароитлар яратиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.

Slide 1 of 1