Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
Туркманистонга амалга оширган расмий ташрифи ва унда Туркманистон Президенти
Сердар Бердимуҳамедов билан бўлиб ўтган самарали учрашув қўшни давлатлар
ўртасидаги дўстона муносабатларнинг янада мустаҳкамланаётганидан далолат
беради.
Учрашув чоғида стратегик шерикликни янада кенгайтириш,
иқтисодий, савдо, транспорт-логистика, маданий-гуманитар ва бошқа
йўналишлардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Бу эса
мамлакатларимиз тараққиёти учун муҳим аҳамиятга эга.
Туркманистон билан ўрнатилган ўзаро ишонч ва яқин қўшничилик
сиёсатининг янги босқичга кўтарилаётгани нафақат икки давлат, балки бутун
минтақа барқарорлиги ва фаровонлигига хизмат қилади
Давлатимиз раҳбарининг қўшни давлатлар билан стратегик
ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларини юксак баҳолаймиз ва
уларни тўлиқ қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.
Зебо Полвонова Халқ депутатлари Шовот туман Кенгаши депутати