Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган шаҳар кенгаши томонидан “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши раиси, вилоят кенгаши депутати И.Атабаев, Наманган шаҳар Мусаффо иқлим МЧЖ, Наманган шаҳар ЭТК, Наманган шаҳар худудгаз, Наманган шаҳар сувоқава ташкилотлари масъул ходимлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар иштирок этишди.
Учрашувда газ, сув, чиқинди ва электр каби масалалардаги мурожаатлар тингланиб, ечими юзасидан фуқароларгамутасадди ташкилот масъуллари томонидан тушунтирилди. Ҳар бир масалани ҳал этиш бўйича депутатлик назорати ўрнатилди.
Бу каби очиқ мулоқотлар давлат ташкилотларига бўлган ишончини ошириш, муаммоларни ҳал эшитиш ва ечимини топишда самарали майдон бўлиб хизмат қилади.