❗️ Президент Фармони билан “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш” концепцияси тасдиқланди.
Ҳужжатнинг асосий жиҳатлари:
▪️ Янгиликлар ва жамоатчилик назорати (5-банд):
➖ Ҳоким ўринбосарлари номзодлари Кенгашда муҳокама қилинади.
➖ “Кенгаш соати” институти жорий этилади.
➖ Ахлоқ қоидаларини назорат қилиш ваколати Регламент комиссиясига берилади.
➖ Фуқаролар Кенгаш сессияларини кузатиш ҳуқуқига эга бўлади.
▪️ Кенгашларга берилган ваколатлар (3-банд):
➖ Давлат кўчмас мулки учун ижара тўлови ставкаларини белгилаш.
➖ Дафн этиш хизматлари тарифларини тасдиқлаш.
➖ Ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш ўринларини захирага қўйиш.
➖ Йўл ҳаракати тезлигини маҳаллий даражада белгилаш.
▪️Бюджет ва ёшлар гуруҳи (4-банд):
➖ Кенгашлар ташаббуси асосида бюджет харажатларини шакллантириш.
➖ Ёшлар ва Маслаҳат гуруҳлари ташкил этиш.
➖ Маҳаллий Кенгашлар котибиятлари мустақил молиявий ҳисоб-китоб тизимига эга бўлади.
➖ Раис ўринбосари институтини жорий этиш.
Депутат - Рўзимурод Бозорович Джураев