Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида "Марказий Осиё - Хитой" иккинчи саммитида иштирок этди.
Ўз нутқида президент мамлакатлар ўртасидаги Абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартноманинг қабул қилинишини тарихий воқеа, деб ҳисоблашини билдирди.
Шунингдек, қатор таклифларни илгари сурди:
➖ технологиялар трансфери бўйича алоҳида “йўл харитаси”ни қабул қилиш;
➖ “Марказий Осиё – Хитой” тараққиёт жамғармасини таъсис этиш;
➖ 2030 йилгача мўлжалланган “Яшил” ривожланиш дастурини қабул қилиш;
➖ Экологик альянс тузиш;
➖ “Марказий Осиё – Хитой” оптик толали алоқа тармоғининг рақамли трассасини барпо этиш;
➖ Махсус хизматлар ва хавфсизлик кенгашлари йўналишида ахборот алмашишнинг кўптомонлама ишчи механизмларини йўлга қўйиш;
➖ формат доирасида Афғонистон бўйича юқори даражадаги гуруҳ таъсис этиш ва унинг учрашувини Афғонистон вакиллари иштирокида чегарадош Термизда ўтказиш.
Депутат, Сенатор - М.Ниязова