Президентнинг Бокуга ташрифи доирасида амалга оширилган ишлар
Бокуда ўтган музокараларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши қарорини қабул қилишган.
Улар ҳузурида қатор икки томонлама ҳужжатлар алмашилди:
- Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани 2025-2029 йилларда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси";
- Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, Фан, касб-ҳунар ва олий таълим соҳаларида ҳамкорликка оид ҳукуматлараро битимлар;
- 2025-2026 йилларга мўлжалланган саноат кооперацияси, 2030 йилга қадар товар айирбошлашни 1 миллиард долларга етказиш дастурлари;
- 2025-2027 йилларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси;
- Ижтимоий ҳимоя соҳасида ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режаси;
- Кемачилик ва кемасозлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;
Шунингдек, Тошкент вилояти ва Сумгаит, Навоий ва Габала шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатлари ўрнатилди.