Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Prezidentimizning har bir xalqaro tashabbusi – mahalliy taraqqiyot uchun imkoniyat
янв.21
O‘zbekistonda mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari faoliyatini 2030-yilga qadar rivojlantirish Konsepsiyasining mazmun-mohiyati haqida
янв.21
Doimiy komissiya yigʻilishi boʻlib oʻtdi
янв.21
O‘zbekistonda mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari faoliyatini 2030-yilga qadar rivojlantirish Konsepsiyasining mazmun-mohiyati haqida
янв.21
“Ma’rifat va saxovat karvoni”
янв.21
O‘zbekistonda mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari faoliyatini 2030-yilga qadar rivojlantirish Konsepsiyasining mazmun-mohiyati haqida
янв.21
O‘zbekistonda mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari faoliyatini 2030-yilga qadar rivojlantirish konsepsiyasining mazmun-mohiyati haqida
янв.21
Deputat va yoshlar uchrashuvi
янв.21
Yoshlar kunidagi islohotlar – Yangi avlodga bo‘lgan ishonchning yorqin ifodasi
янв.21
Ikki davlat, bitta maqsad – barqaror taraqqiyot
Муносабат

 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Президент
Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
  

  

 Жорий йилнинг 30 июнь- Ёшлар куни муносабати билан Президентимиз Шавкат Мирзиёевниниг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот тарзда ўказилган ушбу учрашувда давлатмиз раҳбари томонидан ўтган вақт давомида эришилган ютуқлар ҳамда берилаётган янги имкониятлар ҳақида батафсил айтиб ўтилди.    

Президентимиз томонидан мазкур йиғилишда 20 энг муҳим янгилик
ва ташаббуслар айтиб ўтилди. Булар;
  

 1. 2024 йилда юртимиз ёшлари топ-500 талик олийгоҳларга кириш бўйича Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллади.  

 2. Бугунги кунда 30 нафар ёшларимиз дунёнинг топ-10 талик олийгоҳида, 500 нафари топ-100 ва 1 минг 500 нафари топ-300 дан жой олган нуфузли университетларда таҳсил олмоқда. 

 3. Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олди. 

 4. 261 та ёшлар ташкил қилган корхонанинг йиллик айланмаси 100 млрд сўмдан ошди. 

 5. Сурхондарё ёшлар олийгоҳга кириш кўрсаткичи бўйича 11-ўриндан 4-ўринга чиқди. 

 6. 2025 йил 6 ойида халқаро фан олимпиадаларида 166 та медаль қўлга киритилди. 

 7. “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 325 минг ёш IT соҳасига ўқитилди. 

 8. Ўтган йили 150 мингдан зиёд ёшларимиз халқаро тил сертификатлари олди, бу 2023 йилга нисбатан 2 баравар ўсиш дегани. 

 9. “Гарвардчилар” мактаби Беруний номидаги халқаро мактаб сифатида иш бошлади. 

 10. Ҳар йили 3000 салоҳиятли ўқувчи дунёнинг нуфузли университетларига тайёрланади. 

 11. STEM соҳалари учун “Эл-юрт умиди” квоталари бир неча баробар оширилади. 

 12. Топ-300 олийгоҳга кирган ёшларга банклар томонидан 20 000 доллар имтиёзли кредит берилади. 

 13. “Бир миллион сунъий интеллект етакчилари” дастури жорий этилди (AI study – 100
000 ёш).
 

 14. 5 йилда барча мактаб битирувчилари сунъий интеллект соҳасида билимли
бўлади.
 

 15. 2025 йилда 50 минг нафар қизлар “Рақамли авлод қизлари” лойиҳаси билан қамраб олинади. 

 16. Ёшлар стартапларига 145 млн доллар венчур сармоя ажратилди. 

 17. Ҳар йили юқори синф ўқувчиларини касб танлашга қизиқтириш ва кўмаклашиш мақсадида “Менинг касбим” республика танлови ўтказилади. 

 18. “Келажак лидерлари” дастурига ҳар йили 100 нафар ёш жалб этилади ва хорижий
стажировкадан ўтади.
 

 19. 300 миллион долларлик “Ёшлар бизнеси” ва “Келажакка қадам” дастурлари орқали 240 минг ёш банд этилади. 

 20. Ўзбекистон БМТнинг “Ёшлар – 2030” стратегиясини жадал амалга ошираётган 10 та давлат қаторига кирди. 

 Биз ёшларнинг давлатимиз раҳбари томонидан берилган улкан имкониятлардан фақатгина самарали фойдаланиб, халқимиз, юртимиз, Президентимиз ишончини оқлашимиз шунингдек, юртбошимиз таъкидлаганидек кучли илм, керакли ҳунар олиб ватан равнақига ҳисса қўшишимиз ҳам фарз ҳам қарзимиздир!  

  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати хузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси, Халқ депутатлари Янгиобод тумани Кенгаши депутати Тожиқулов Дониёр Рустам ўғли